Салоҳ эртага Уругвайга қарши 100% ўйнай олади

Миср терма жамоаси форварди Муҳаммад Салоҳнинг эртага Уругвайга қарши учрашувда майдонга тушиши аниқ бўлди.

Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер эълон қилган.

“Деярли 100% у эртанги баҳсда ўйнай олади”, - дейди Купер.

Эслатиб ўтамиз, Миср – Уругвай учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!