Салоҳ кучли бешлик чемпионати футболчилари орасида энг яхши тўпурарга айланиб олди

Аввал хабар берганимиздек кеча УЕФА Чемпионлар лигаси ярим финалида “Ливерпуль” ўз майдонида “Рома”ни 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, шу куни мерсисайдликларнинг 2та голига жамоа тўпурари Муҳаммад Салоҳ муаллифлик қилди. Шу тариқа ўз жорий мавсум ўз ҳисобидаги голлари сонини 43тага етказиб олган мисрлик футболчи Европанинг кучли бешлик чемпионатлари футболчилари орасида энг яхши тўпурарга айланиб олди.

Маълумот учун, бу борада Салоҳдан кейинги ўринларда Криштиану Роналду (42), Чиро Иммобиле (41) ва Лионель Месси (40) каби футболчилар боришмоқда.

Эслатиб ўтиамиз, мавсум якунида энг яхши тўпурарга “Олтин бутса” соврини топширилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!