Салоҳиддин Маҳмудов "Пахтакор-79" хотираси муносабати билан велосипедда Россия ва Украинага саёҳат қилмоқда

Собиқ журналист ва спортчи Маҳмудов Салоҳиддин Шамсиддинович айни пайтда Украинада. У ўзининг велосипеди орқали аввал Россия, кейин эса Украинага етиб борди.

11 август “Пахтакор-79” хотираси ва мустақиллигимизнинг 26 йиллиги муносабати билан Тошкентдан Россия томон велосипедда йўлга чиққанди. Шу вақт мобайнида Россиянинг кўплаб жойлари ва стадионларини айланиб чиқди.

15 сентябда эса Россия чегарасидан Украинага ўтди. Ҳозирги кунда Салоҳиддин Маҳмудов Харьков вилоятида. У ерда ҳамюртимиз “Металлист Харьков” стадионига ҳам ташриф буюрди.

Айни пайтда Салоҳиддин Маҳмудовнинг Украинадаги сафари давом этмоқда.  

Маълумот ўрнида, Салохиддин Махмудов 1957 йил 12 майда Тошкент шаҳар Миробод туманида таваллуд топган. Ёшликдан спортнинг 15 тури билан шуғулланган Салохиддин Махмудов асосан Самбода профессионал дажарада фаолият юритган. Шунингдек, журналистика соҳасида ҳам қалам тебратган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!