Саломов захирадан майдонга тушди, Гейнрих эса...

Кеча Қозоғистон Премьер-Лигасида 27-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Шавкат Саломов фаолият олиб борадиган "Атирау" жамоаси ўз майдонида "Актобе"ни қабул қилди.

Учрашувда томонлар 2:2 ҳисобидаги дурангга "имзо чекишди". Саломов ўйиннинг 67-дақиқасида захирадан майдонга туширилди.

Александр Гейнрих тўп сурадиган "Ордабаси" клуби эса сафарда "Тобол" меҳмони бўлди. Мазкур қарама-қаршликда ҳисоб очилмади. Гейнрих эса захирада қолдирилди.

Қозоғистон Премьер-Лигаси. 27-тур

"Атирау" - "Актобе" 2:2

"Тобол" - "Ордабаси" 0:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!