Самарқандда чироқ ўчиб қолди ва учрашувнинг иккинчи бўлими Тошкентда ўтказилади

 

Бугун футзал бўйича XXI миллий чемпионат 4-турида тўртинчи кун беллашувлари бўлиб ўтмоқда. "Локомотив" ва "Металлург" жамоалари ўртасидаги куннинг сўнгги учрашуви биринчи бўлимдан сўнг кутилмаганда тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футзал уюшмаси хабар бермоқда.

Бунга сабаб, аренада электр қуввати узилиб қолди. Дастлабки бўлимдан кейин бекободликлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, ушбу учрашувнинг иккинчи бўлими бошқа кунга қолдирилди. Жамоалар ана шу баҳснинг иккинчи бўлимини кейинроқ Тошкентда ўтказишади.


Олий лига

1-босқич, 4-тур

18.02.2017

"Локомотив" - "Металлург" 0:2 (1-бўлимдан кейин)

Голлар: Ғ.Мамажонов 8, С.Иномжонов 18

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!