Самарқандда мураббийлар учун ОФК курслари ташкил этилди

16 март, 12:38 273

Самарқандда мураббийлар учун ОФК курслари ташкил этилди

 

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамкорлигида Самарқанд футбол федерациясида мураббийлар учун ОФКнинг “С” лицензияси бўйича ўқув-курслари ўтказилмоқда.

15 март куни старт олган ўқув курслар 28 мартга қадар давом этади. Самарқанддаги курсларни ОФК инструктори Усмон Тошев олиб боради. Улуғбек Султонов координаторлик вазифасини бажаради.

Маълумот учун, “С” лицензиясини қўлга киритган мураббийлар кейинчалик “B” ва “A” сертификатлари учун ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.