Самарқандлик боксчи Москвада эгизакларга қарши жанг қилади

20 май,2017, 13:00 974

Самарқандлик боксчи Москвада эгизакларга қарши жанг қилади

 

Бугун Москва шаҳрида ўтказиладиган профессионал бокс кечасида қизиқарли ҳолатни кузатиш мумкин.

19 ёшли самарқандлик боксчи Фаррух Суюнов дебют жангида украиналик эгизак боксчилардан бири - Станислав Максюченко билан жанг қилади.

Профессионал рингга илк бор қадам қўяётган ҳар икки боксчи тўрт раундлик рейтинг жангини ўтказади.

Шу куни Станиславнинг эгизаги - Владислав Максюченко фаолиятидаги иккинчи жангида арманистонлик Зорик Гарибян билан беллашади.

SPORTS.uz

Ўхшаш хабарлар

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.