Самарқандлик болалар “Ростов” академиясига қарши ўйнади

Самарқанднинг  “ Самарқанд-БЎСМ-1” жамоасининг 2005 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари Қирғизистондаги халқаро болалар турнирида муносиб иштирок этишди ва фахрли иккинчи ўринни қулга киритишди.

Сами Егамбердиев мураббийлигидаги “Самарқанд-БЎСМ-1” 2005 йилда таваллуд топган ёш футболчилардан иборат жамоаси Қирғизистоннинг Иссиққкўл шаҳрида “Issyk-Kul Trophy” халқaрo болалар турнирида финалига йўлланма олишган эди.

Ҳал қилувчи баҳсда вакилларимиз Россиянинг “Ростов” жамоасининг  тарбияланувчилари билан куч синашишди.

Учрашувнинг асосий вақти жанговар 2:2 ҳисоби билан якун топди. “Омад лотарeяси”да яъни пенальтилар сериясида самарқандлик ёш футболчилар 3:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

“Самарқанд-БЎСМ-1” (Самарқанд,Ўзбекистон) -“Дордой” ( Бишкек, Қирғизистон) 2:1

“Самарқанд-БЎСМ-1” (Самарқанд,Ўзбекистон) - “Душанбе” (Душанбе,Тожикстон) 5:2

“Самарқанд-БЎСМ-1” (Самарқанд,Ўзбекистон) - “Ростов” ( Ростов,Россия) 1:1

“Самарқанд-БЎСМ-1” (Самарқанд,Ўзбекистон) - “Фрунзе” ( Бишкек,Қирғизистон) 1:1

                Финал учрашуви

“Самарқанд-БЎСМ-1” (Самарқанд)-“Ростов ”(Россия) 2:2 (пенальтилар серияси 2:3)

Фахриддин Чориев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!