Самбо бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолиблари билан танишинг

Тошкентдаги “Жар” спорт саройида самбо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди.

Унда эркаклар, ўсмирлар ва хотин-қизлар ўртасида баҳслар бўлиб ўтди. Юртимизнинг турли ҳудудларидан 1 500 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.

Натижалар билан танишинг:

Эркаклар ўртасида Аҳмад Раҳматуллаев (52 кг), Шаҳзод Тагиев (57 кг), Давлатжон Ҳамроев (62 кг), Сарбон Эрназаров (68 кг), Аббос Жалолов (74 кг), Муҳаммаднозим Шукуров (82 кг), Неъмат Ёқубов (90 кг), Сардор Шовриков (100 кг) ва Нурбек Тўраев (+100 кг) биринчи ўринни қўлга киритди.

Аёллар ўртасида Нодира Гулова (48 кг), Дилдора Убайдуллаева (52 кг), Гулноза Зияева (56 кг), Мухлиса Абдумаликова (60 кг), Маҳлиё Маннонова (64 кг), Гулмира Исматова (68 кг), Нилуфар Давлетова (72 кг), Мафтуна Эсанова (80 кг) ва Сожида Савриева (+80 кг) ғолиб чиқдилар.

1998-99 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида  Ҳусниддин Эсанов (48 кг), Фазлиддин Абдураҳмонов (52 кг), Ислом Аҳмеджонов (57 кг), Шаҳзод Ғуломов (62 кг), Муҳаммад Қосимжонов (68 кг), Фирдавс Ҳожимаматов (74 кг), Жонибек Қозоқов (82 кг), Жасурбек Махматқулов (90 кг), Амиршоҳ Раҳмонов (100 кг), Бекназар Тўрақулов (+100 кг) ғолиб чиқди.

Жанговар самбо бўйича Ислом Шукуров (52 кг), Раҳмат Аҳмедов (57 кг), Мироншоҳ Асатуллаев (62 кг), Улуғбек Ҳакимов (68 кг), Фурқат Рўзиев (74 кг), Нодирбек Эгамбердиев (82 кг), Бекзод Нурматов (90 кг), Султон Исоков (100 кг) ва Ҳакимжон Исмаилов (+100 кг) шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан ўрин эгалашди.

Якунларига кўра, умумжамоа ҳисобида Самарқанд вакиллари биринчи ўринни олишган бўлса, кучли учликдан Тошкент шаҳри ва Бухоро спортчилари ўрин эгаллашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!