Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида 5 медални қўлга киритишди

Москва шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида самбо бўйича Анатолий Харлампиев хотирасига бағишланган турнир бўлиб ўтди. Мазкур жаҳон кубогида ўзбекистонлик спортчилар муносиб иштирок этиб, жами 1 кумуш ва 4 бронза медалини қўлга киритишди.

Мусобақанинг илк кунида вакилларимиз 2 та бронза медали билан кифояланишган бўлса, иккинчи кунги беллашувларда спортчиларимиз 1 кумуш ва 2 бронза медалини термамиз ҳисобига қўшиб қўйишди.

52 кг вазн тоифасида Аҳмад Раҳматуллаев бронза медалини қўлга киритган бўлса, жанговар самбо йўналишида Илҳомжон Носиров (90 кг) кумуш медалига сазовор бўлди.

Аёллар ўртасидаги беллашувларда Нодира Гулова (48 кг) ҳам энг кучлилар сафидан жой олиб, бронза медали билан тақдирланди.

Шундай қилиб, ушбу дунё биринчилигида вакилларимиз 1 кумуш ва 4 бронза медали билан умумжамоа ҳисобида11-ўринни банд этишди.

Мезбон Россия спортчилари 17 олтин, 6 кумуш ва 2 бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, Беларус (4-2-4) ва Мўғилистон (2-0-9) жамоалари кучли учликка якун ясашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!