Самбочиларимиз жаҳон чемпионатининг илк кунида биттадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритишди

Хабарингиз бор, Россиянинг Сочи шаҳрида самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувлари давом этмоқда. Мусобақанинг биринчи кунги беллашувларидан сўнг вакилларимиз битта кумуш ва битта бронза медалини қўлга киритишди.

Спорт самбоси беллашувларида 90 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Немат Ёқубов кумуш медалга муносиб кўрилди.

Шунингдек, жанговар самбо баҳсларида Истам Қудратов (74 кг) бронза медалини қўлга киритди.

Бугун жанговар самбо баҳсларида Исмоилов Ҳакимжон (+100кг) иштирокини бошласа, спорт самбоси йўналишида Парвиз Халимов (-100кг ) баҳсга киришади.

Мусобақалар 13 ноябргача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!