Самбочиларимизнинг жаҳон чемпионатидаги рақиблари билан танишинг

10 ноябрь,2017, 12:02 346

Самбочиларимизнинг жаҳон чемпионатидаги рақиблари билан танишинг

Хабарингиз бор, кеча 9 ноябрь куни Россияда спорт самбоси бўйича жаҳон чемпионатига старт берилди.

Мусобақанинг илк кунида спортчилар вазн тортиш маросимида иштирок этди ва шундан сўнг баҳслар бошланди.

74 кг вазн тоифасида жанговар самбо баҳсларида ҳамюртимиз Истам Қудратов илк беллашувни Хитой Тайпэйи аъзоси Сиоу Хау-Сюн ҳамда франциялик Максим Жервиллесга қарши ўтказса, Лутфулло Саидматов (+57кг) мексикалик Оскар Моралес ва колумбиялик Вилсон Мунез жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Спорт самбоси беллашувларида Сарбон Ерназаров (68 кг) италиялик Маттиа Галбиатини синовбдан ўтказади.

Мусобақалар 13 ноябргача давом этади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.