Сами Хедира ярим финалнинг дастлабки баҳсида “Ювентус”га ёрдам бера олмайди

20 апрель, 22:10 305

Сами Хедира ярим финалнинг дастлабки баҳсида “Ювентус”га ёрдам бера олмайди

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди. Шу куни Каталонияда меҳмон бўлган “Ювентус” ўзи учун керакли ҳисобни қайд этди ва ярим финалга йўл олди.

Кеча туринликлар сафида ўйнаган Сами Хедира 64-дақиқада ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Бу эса германиялик футболчнинг кейинги учрашувни ўтказиб юборишини англатар эди. Шу тариқа Хедира ярим финалга йўл олган жамоасига дастлабки ўйинда ёрдам бера олмайдиган бўлди.

Бу сафар мўжиза юз бермади ёҳуд "Ювентус" "Барселона"ни мусобақадан чиқариб юборди

Аллегри: “Барселона” билан бир кун ўйнасак ҳам, улар гол ура олишмас эди