Сампаоли: “Реал” айни дамда дунёнинг энг кучли жамоаси

14 май, 10:08 598

Сампаоли: “Реал” айни дамда дунёнинг энг кучли жамоаси

“Севилья” клуби бош мураббийи Хорхе Сампаоли бугун бўлиб ўтадиган Испания чемпионати доирасидаги “Реал”га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ортда қолаётган ҳафта рақибимиз учун омадли кечди ва улар бу ўйинга аъло кайфиятда ташриф буюришади. Айни дамда “Реал” дунёнинг энг кучли клуби. Улар бу мавсум Чемпионлар лигаси ва Ла лигада ғолиб чиқиш учун кураш олиб боришмоқда”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ҳамда “Севилья” жамоалари баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.