Самвел Бабаян: Асосий мақсадим Ўзбекистонни ЖЧга олиб чиқиш

Бугун ЖЧ-2018 3-саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон - Қатар ўйини олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманинг биринчи қисмида мезбонлар устози Самвел Бабаян ва футболчи Марат Бикмаев иштирок этишди.

- Мен биринчи навбатда Малайзияда Сурияга қарши баҳсдаги мағлубият учун узр сўрайман. Ўша баҳсда кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Пенаьти бўлди ва биз 11 метрли жарима зарбасидан гол ўтказиб юбордик.

Бўлажак ўйинга анча жиддий тайёргарлик кўрдик. Эртага 7-учрашувни ўтказамиз. Энди қолган баҳсларда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Қолган ўйинлар биз учун катта аҳамиятга эга.

Марат Бикмаев: Эрта биз учун муҳим ўйин. Шунинг учун эртага мухлислар стадионга келиб бизни қўллаб туришларини истардик. 

Сиз Ўзбекистон бош мураббийи бўлганингизда айни пайтдаги жамоа тарихдаги энг кучлиси деб айтиб ўтгандингиз. Сурияга қарши баҳсдаги мағлубиятга учрагандан сўнг ўз ўрнингизни бўшатиш борасида ўйлаб кўрдингизми?

- Албатта, биз бу ўйинда мағлубиятга учрадик. Аммо ҳали имконият бор. Имконият бор экан охиригача курашамиз. Мураббийликни тарк этиш борасида гапирадиган бўлсам, сўнггигача курашиш ва Ўзбекистон миллий терма жамоасини ЖЧга олиб чиқиш.  

Эртагнги ўйин олдидан терма жамоада муҳит қандай? 

- Тўғри, бу мағлубият аламли бўлди. Энди биз эртанги баҳс учун йиғитларни тайёрлашимиз керак. Бунинг учун футболчиларнинг руҳий томондан уларни тайёрлашга ҳаракат қилдик.       

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Қатар ўртасидаги баҳс эртага соат 18:00да бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!