Самвел Бабаян: Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик

Ҳозиргина ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Хитой ҳамда Ўзбекистон (1:0) терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди ва ўзининг учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Биласизми, футболда гол ура олмаган жамоа юта олмайди. Хитой жамоасига бугунги баҳсда фақатгина омад кулиб боқди ҳолос. Биз бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик.

Энг муҳими жаҳон чемпионатига чиқиш учун имкониятимиз ҳамон ўз қўлимизда. Биз Жанубий Корея билан бўлажак муҳим ўйинга хотиржам тайёргарлик кўрамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!