Самвел Бабаян: Одил Аҳмедов ҳам Хитойда заҳарланган эди, бу тасодиф бўлиши мумкин эмас

Яхши биласиз эртага ЖЧ-2018 саралаш босқичи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Жанубий Корея термалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади.

Бугун мазкур баҳс олдидан ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг иккинчи қисмида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.

– Эртага бизни ўта мухим бўлган баҳс кутиб турибди. Биз эртага майдондаги ҳар бир квадрат метр масофа учун кураш олиб борамиз.  Ортимизда Ватан турибди.

– Хитой билан баҳсдан сўнг футболчиларга нима дедингиз?

– Биз ўша баҳсда мағлубиятга нолойиқ эдик, йигитларга ҳам буни айтиб ўтдим. Хитойдаги матбуот анжуманида ҳам айтиб ўтдим. Бизда хали имконият бор ва охиригача кураш олиб борамиз. Бизда доимо имконият бўлиб келган.

– Термамиз бу саралашда 4 та баҳсда 85-дақиқадан сўнг ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди. Бу нимадан далолат?

– Албатта, ўйиннинг сўнгги доимо қийин бўлади. Консентрацияни йўқотиб қўйиш мумкин. Шу 4 та баҳснинг иккисида бизга пеналтилар тўғаноқ бўлди. Яъни Малайзияда Сурия ва Хитойга қарши баҳсларда. Малайзияда Азиз Ҳайдаровга нисбатан қоида бузилган эди. Ҳакам буни назардан четда қолдирди.  Хитой билан баҳсда эса  ҳужумчи симуляция қилди.

Мураббий терма жамоада иш олиб боряптими, демак истеъфо ва иш бир бирига синоним сўзлар бўлади. Қарорни Ўзбекистон Футбол Федерация қабул қилади. Қолиш-қолмаслигим раҳбариятга боғлиқ. Хитойда Сардор Рашидовдан ташқари яна тўрт футболчи овқатдан заҳарланди. Биз бу масалани чуқурроқ ўрганмоқчимиз. Бундай тасодиф бўлиши мумкин эмас.

– Терма жамоада асосий таркибда ҳужумчи танлашда нималарга эътибор берасиз? Ҳимояда ўйнашга ҳам ёрдам бера оладиганми ёки…

– Замонавий футболда ҳужумчи ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам, индивидуал жиҳатдан ҳам кучли бўлиши керак. Бунда футболчининг ҳозирги ҳолатини мураббийлар штаби билан муҳокама қиламиз.

Абдухолиқов хали бирорта расмий ўйинларда иштирок этгани йўқ. Сергеевда эса ўйин амалиёти етарли даражада. Кримец масаласига тўхталиб  ўтсам, у жамоасининг ёшлар жамоасида ўйнамоқда ва бу турнир жиддий мусобақа саналади. У ҳар бир ўйинда майдонга тушмоқда ва мен уни кузатиб бормоқдаман.

– Сардор Рашидовнинг ҳозирги аҳволи қандай даражада?

У Хитойда овқатдан заҳарланди. Фақат Сардор эмас, бир неча футболчилармизда шундай ҳолат юзага келди хатто Одил Аҳемдовда ҳам. Бироқ заҳарланиш даражасида фарқ бор эди. Эртага унинг майдонга тушиши сўроқ остида. Умид қиламизки, у эртага тайёр бўлади. Унинг эртага асосий таркибда майдонга тушиши  ёки захирада қолишини вақт кўрсатади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!