Самвел Бабаян бошчилигида Ўзбекистон терма жамоаси ўтказган ўйинлар статистикаси

Бугун Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ва унинг штаби жаҳон чемпионатига чиқа олмагани сабаб бутунлай тарқатиб юборилди.

Uzreport.news сайти 46 ёшли мутахассис бошчилгида Ўзбекистон терма жамоаси ўтказган ўйинлар статистикасини ҳавола қилди.

2015 йил 16 июн Жаҳон чемионати саралашининг иккинчи босқичида Миржалол Қосимов бошчилгида терма жамоамиз сафарда шимолий Кореяга 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйгач, орадан 7 кун ўтиб яъни 23 июн санасида Самвел Бабаян мураббийлик курсисига ўтирган эди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон терма жамоаси қаторасига 7та ўйинда ғалаба қозониб “H” гуруҳида 1-ўрин билан ҳал қилувчи 3-босқичга йўлланмасига эга бўлганди. Саралашнинг 3-раундидаги дастлабки икки турда Сурия ва Қатарга қарши баҳс олиб борган ҳамюртларимиз кичик ҳисобларда зафар қучишгач, Бабаян шогирдларининг ғалабали юриши 9та ўйинга етади. Бироқ, 11 октябрда Эронга қарши ўйинда имконият бой берилди ва мағлубиятсиз серия ҳам ўз якунига етди. Шу тариқа, мазкур босқичда 4та ғалаба, 1 дуранг ва 5 мағлубият қайд этган терма жамоамиз мундиал йўлланмасидан қуруқ қолди.

Самвел Бабаян бошчилигида терма жамоамиз расмий ўйинларда 11 ғалаба, 1 дуранг ва 5 мағлубият қайд этди. Ўртоқлик ўйинлари билан ҳисобланганда эса 17 ғалаба, 2 дуранг ва 7 мағлубият.

Тўплар фарқи расмий ўйинларда 24-10, ўртоқлик ўйинлари билан ҳисобланганда эса 40-15ни ташкил этди. Энг йирик ғалаба 25-август куни Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйинида қайд этилиб унда футболчиларимиз 5:0 ҳисобида зафар қучишган эди. Энг йирик мағлубият эса 2017-йилнинг 12-июн санасида Эронда қайд этилганди.

Мазкур статистикада фақат терма жамоаларга қарши расмий ва ўртоқлик ўйинлари назарда тутилган.

Самвел Бабаян шунингдек, 12-30 январ саналарида Рио-2016 Олимпиа ўйинларига саралаш доирасида, Қатарда бўлиб ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам терма жамоага мураббийлик қилган эди. Мазкур мураббий бошчилгида терма жамоамиз “С” гуруҳида 3-ўринни эгаллаб, плей-офф йўлланмасидан қуруқ қолган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!