Санъат Шарипов Ўзбекистон – Қирғизистон учрашувига оид тарқалган хабарларга ойдинлик киритди (ФОТО)

 

Таниқли футбол ҳуқуқшуноси Санъат Шарипов Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида бўлиб ўтиши кутилаётган ва ёпиқ тарзда бўлиб ўтадиган назорат ўйинига оид тарқалган нотўғри хабарларга ойдинлик киритди.

Санъат Шарипов “Твиттер”даги саҳифасида қуйидаги фикрларни ёзиб қолдирди ҳамда ЎФФ ва ФИФА ўртасидаги электрон ёзишмани тақдим қилди.

“Ишончли манбаларга кўра, ЎФФ Қирғизистон терма жамоасига қарши ўйинда чекланмаган миқдорда заҳира ўйинчиларидан ўйнашга аҳд қилиб, ФИФА ва ОФКга мурожаат қилган. Шунингдек, мурожаатда ЎФФ ФИФА ва ОФКни бўлиб ўтиши кутилаётган ўйин учун чипталарнинг сотувга чиқариш ва уни ТВ орқали трансляция қилиши ҳақида ҳам хабардор қилган.

Бироқ, ФИФА ЖЧ–2018 саралаш учрашувлари ўтказиш департаменти раҳбари Гордон Савич ЎФФга мурожаатига жавоб берар экан, заҳирадан истаганча фойдаланиш ФИФАнинг 1593 рақамли циркулярига зид эканлиги ва бу ўйин, агар ТВ орқали жонли намойиш этиладиган бўлса, жамоатчилик томонидан ўртоқлик ўйини деб қабул қилиниши ҳақида огоҳлантирди. Яъни бу ҳолатда жамоалар олтитадан ортиқ ўйинчи алиштира олмайди. Шунинг учун, Гордон Савич ЎФФга қайта мурожаат қилган ва унда ушбу ўйин ўртоқлик ўйини мақомига эга бўладиган бўлса, унда “Футбол қоидалари”нинг 3-бандига риоя қилиши ёки чекланмаган тарзда заҳира ўйинчиларидан фойдаланиладиган бўлса, унда бу ўйин фақатгина назорат ўйини ҳисобланишини таъкидлаган.

ЎФФ эса бу мактубдан сўнг, ўйинни ўртоқлик эмас машғулот (назорат) ўйини деб ҳисоблаши сабаби учрашувни ёпиқ эшиклар ортида ўтказишга қарор қилган. Аммо бундан бир муддат аввал айрим электрон ОАВларида “Ўзбекистонда ва Қирғизистон ўртасидаги ўйин меҳмонларнинг илтимосига биноан ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади” тарқалган хабар асоссиз бўлиб, буни ЎФФ гапирмаган”, – деб ёзди Санъат Шарипов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!