Санъат Шихов "Бухоро" билан шартнома имзолади

 

Ўтган йили олий лигада "Бухоро" клубида тўп тепган Санъат Шиховнинг мавсум сўнггида жамоа билан шартномаси якунланган эди.

SPORTS.uz ахборот порталига маълум бўлишича, ҳужумкор ярим ҳимоячи янги мавсумни ҳам "Бухоро"да ўтказадиган бўлди. Футболчи ва клуб ўзаро янги шартнома имзолаган. Томонлар бир йиллик битимга келишган.

Шу тариқа, Санъат Шихов бу йил ҳам "Бухоро" шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!