Санчес - ПСЖнинг ёзги трансфер давридаги асосий нишони

Sky Sports нашрининг маълум қилишича Лондоннинг “Арсенал” клуби форварди Алексис Санчес ПСЖнинг ёзги трансферлардаги асосий нишони ҳисобланади.

Таъкидлаш керакки, чилилик ҳужумчининг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади. У бундан аввалроқ янги мавсумда Чемпионлар лигасида тўп суриш ниятида эканлиги ҳақида айтиб ўтган эди. Хабарингиз бор “Арсенал” бу мавсум ЕЧЛда иштирок этмайди.

Бироқ, шундан сўнг Санчес “Арсенал”дан кетмаслиги, жамоа бош мураббийи Арсен Венгер ҳам футболчининг сотилмаслиги ҳақида хабарлар тарқала бошлади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ПСЖ ўз сафига “Барселона” ҳужумчиси Неймарни қўшиб олиш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!