Санчес “Арсенал” машғулотларига қачон қўшилиши маълум бўлди

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер ҳужумчи Алексис Санчес якшанба куни жамоа сафига келиб қўшилишини айтиб ўтди. Айни шу куни ҳимоячи Шкодран Мустафи ҳам клуб ихтиёрига етиб келади.

“Уларнинг биринчи машғулоти якшанба куни бўлади. Биз ўша куни “Севилья” билан ўйнаймиз”, – деб айтиб ўтди франциялик мутахассис.

Сўнгги вақтларда чилилик футболчини ПСЖ ўз сафига қўшиб олиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Алексис ва Мустафилар Конфедерациялар Кубоги-2017 даги иштироки сабаб, қўшимча таътилга эга бўлишди ва “тўпчилар”нинг Сингапур хамда Австралияда ташкил этган турнеларида иштирок этмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!