Санчес "Арсенал" олдидаги вазифасини тўлиқ адо этмоқчи

Лондоннинг “Арсенал” клуби форварди Алексис Санчес гарчи бир қатор етакчи клублардан таклифлар бўлаётганига қарамай, янги мавсумни “канонирлар” сафида бошлаши мумкин.

La Tercera нашрининг маълум қилишича, чилилик футболчи ўзининг “Арсенал” билан шартномаси якунлангунича, яъани 2018 йилнинг ёзигача “тўпчилар” сафида қолишга тайёр. Таъкидлаш керакки, айни дамда “Бавария” ва “Манчестер Сити” каби жамоалар 28 ёшли ҳужумчини қўлга киритиш учун астойдил ҳаракат қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” Санчесга таклиф қилган янги шартномада унга ҳафтасига 300 мингфунт маош ваъда килган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!