Санчес "Арсенал"да қолади(ми)?

8 май, 12:15 244

Санчес

“Арсенал” клубининг чилилик ҳужумчиси Алексис Санчес мавсум сўнггида жамоа билан ўртадаги шартномани узайтиришини маълум қилди.

– Айни пайтда биз Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритишимиз лозим. Мана шу вазифа бажарилгандан кейингина биз музокараларни бошлашимиз мумкин, – дейди футболчи Sky Sports га берган интервьюсида.

Қайд этиш лозим, олдинроқ, Санчеснинг Германия Бундеслигасига кўчиб ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди.