Санчес ўзининг "Арсенал"даги 50-голини киритди

14 май,2017, 11:50 191

Санчес ўзининг

Лондоннинг “Арсенал” клуби форварди Алексис Санчес кеча бўлиб ўтган премьер-лиганинг 37-турида “Сток-Сити”га қарши баҳсда жамоаси ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Чилилик футболчи шу куни рақиб дарвозасига гол уриш билан бирга, шерикларига голли узатма ҳам оширишга эришди.

Шундай қилиб, Санчес ушбу мавсумдаги голлари сонини 21тага етказиб олди. У шунингдек 11та голга ассистентлик қилишга ҳам эришган.

Энг муҳими, шу куни Алексис “Арсенал”да ўзининг 50-голини киритишга мувоффақ бўлди. Унга бунинг учун 101та учрашув керак бўлди. Чили терма жамоаси форварди бу кўрсатгич борасида фақатгина Тьерри Анри (83та баҳсда 100та гол) ва Йан Райт (87та баҳсда 100та гол) каби футболчилардан ортда қолди ҳолос.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.