Санчес премьер-лиганинг дастлабки икки турида майдонга тушолмайди

10 август, 14:45 228

Санчес премьер-лиганинг дастлабки икки турида майдонга тушолмайди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Алексис Санчес премьер-лиганинг дастлабки икки турида, аниқроғи "Лестер" ва "Сток Сити"га қарши ўйинларда иштирок этмайди.

“Санчес ҳали тайёр эмас. У якшанба кунги машғулотлардан сўнг қорин мушакларида тарангликни ҳис қилди.

Кейин у икки карра тиббий текширувда ўтказилди. У аниқ қанча муддатга сафдан чиққанини айтишим қийин. Балким бир ёки икки ҳафтадир. Аммо, “Сток Сити”га қарши баҳсда ҳам иштирок этмаслиги аниқ”, - дейди жамоа бош мураббийи Арсен Венгер Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.