Санчесга ҳайкал ўрнатишди (фото)

26 март, 16:40 766

Санчесга ҳайкал ўрнатишди (фото)

Лондоннинг “Арсенал” клуби ва Чили терма жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес шубҳасиз сайёрамизнинг айни дамдаги энг кучли футболчиларидан бири ҳисобланади. Яқинда футболчи ўсиб-улғайган шаҳарчаси Токопильеда унинг шарафига ҳайкал қат кўтарди. Ушбу тадбирга 28 ёшли футболчининг шахсан ўзи ташриф буюрди ва ҳайкалнинг очилиш маросими учун тортилган рамзий тасмани кесиб берди.

Эслатиб ўтамиз, Чили терма жамоаси 24 март куни ЖЧ-2018 саралаши доирасида сафарда Аргентинага (1:0) имкониятни бой бериб қўйган эди. Энди чилилик футболчилар навбатдаги баҳсни Венесуэлага қарши ўтказишади.