Санчесни ёзда сотиб ололмаган "Манчестер Сити" энди қиш келишини кутади

“Манчестер Сити” ҳамон “Арсенал” ҳужумчиси Алексис Санчесни сотиб олиш фикридан қайтгани йўқ.

Sky Sports нашри тарқатган хабарга кўра, энди “шаҳарликлар” 28 ёшли чилилик футболчини қишки трансферлар даврида қўлга киритишга уриниб қўришади.

Эслатиб ўзтамиш лозимки, ёзги трансфер деразасининг сўнгги кунида “Арсенал” 60 млн евро эвазига Санчесни “Сити”га қўйиб юборишга розилик билдирган эди. Бироқ, “канонирлар” унинг ўрнига кўзлаган “Монако” футболчиси Тома Лемарни сотиб олишга улгуришмади ва ушбу трансфер амалга ошмай қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!