Санчеснинг голи "Арсенал"ни қутқарди (видео)

Англия Премьер Лигаси 22-тури дорасида Лондоннинг Арсенал клуби ўз майдонида “Бернли”ни қабул қилди.

Драматик кечган ўйин 2:1 ҳисоби билан якунланди. Хусусан, дастлаб “тўпчилар” аъзоси Шкодран Мустафи ҳисобни очган бўлса, 90-дақиқада меҳмонлар ўйинчиси Андре Грей пенальтини голга айлантириб, ҳисобни тенглаштирди. Аммо қўшиб берилган вақтда лондонликлар ҳужумчиси Алексис Санчес ҳам пенальтидан аниқ фойдаланиб лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Қуйида ушбу ўйиннинг видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!