"Сандерленд" Дэвид Мойеснинг ўрнига испаниялик мураббийни олиб келмоқчи

2 май, 14:03 243

Испаниялик мутахассис Айтар Каранка "Сандерленд" бош мураббийи Дэвид Мойеснинг ўрнини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатмақда.

Таъкидлаш керакки, Мойес бошқарувидаги "Сандерленд" жорий мавсум якунларига кўра АПЛни тарк этган биринчи жамоа бўлиб улгурди. Энди улар келгуси мавсумни Чемпионшипда ўтказишади.

Маълумот учун, Каранканинг сўнгги иш жойи "Мидлсбро" клуби бўлган эди. У ўтган ойда айни шу жамоадан истеъфога чиқарилган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.