“Сандерленд” Макгиди ва Воэна билан шартнома имзолади

14 июль, 12:24 320

“Сандерленд” Макгиди ва Воэна билан шартнома имзолади

 

“Сандерленд” клуб бир йўла икки футболчи билан шартнома имзолаганини маълум қилди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “Сандерленд” “Эвертон” ярим ҳимоячиси Эйден Макгиди ва “Бери” ҳужумчиси Жеймс Воэнни ўз сафига қўшиб олди.

31 ёшлик ирландиялик футболчи 3 йиллик битимни имзолаган бўлса, 29 ёшлик англиялик ўйинчи 2 йиллик шартномага келишиб олди.