“Сандерленд” мураббийининг виждони қийналди

22 май,2017, 21:26 439

“Сандерленд” мураббийининг виждони қийналди

Англиянинг “Сандерленд” клуби устози Девид Мойес жамоадан кетишини эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Мен клуб раҳбариятига менга ишонч билдирганликлари учун раҳмат айтмоқчиман. Бизни охиригача қўллаб-қувватлаган мухлисларни ҳам эътироф этиш жоиз. Мен, мендан кейин бу лавозимга келадигам мураббийга муваффақият ва тезроқ Премьер лигага қайтишини тилаб қоламан”, - деб айтиб ўтди шотландиялик мутахассис.

Маълумот учун, Мойес жамоани 2016 йилда қабул қилиб олган эди ва унинг бошқарувидаги “қора мушуклар” бу мавсум Англия Премьер лигасини биринчи бўлиб тарк этиши аниқ бўлган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.