"Сандерленд" ўз сафига "МЮ" дарвозабонини қўшиб олмоқчи

Ўтган мавсум якунларига кўра премьер-лигани тарк этган “Сандерленд” яқин кунлар ичида ўз сафига янги дарвозабон қўшиб олади. Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра “мушуклар” “Манчестер Юнайтед” клуби дарвозабони Сэм Жонстоннинг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Хабарларга қараганда “Сандерленд” ўзининг асосий дарвозабони Жордан Пикфордни жиддий таклиф билан мурожаат қилаётган “Эвертон”га сотиб юбориши мумкин.

Маълумот учун, Жонстон сўнгги ярим йилни “Астон Вилла” клубида ижара асосида ўтказди. 24 ёшли голкипер ўтган давр мобайнида бирмингемликлар сафида 21та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 24 марта тўп олиб чиқишга мажбур бўлган. Унинг “Манчестер Юнайтед” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!