Сане Конфедерациялар кубогида Германияга ёрдам бера олмайди

“Манчестер Сити” клуби вингери Лерой Сане ёзда Россия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган Конфедерациялар  кубоги мусобақасида Германия терма жамоасига ёрдам беролмаслигини айтди.

“Мен дастлаб Россияга боришга тайёргарлик кўраётган эдим, аммо, шифокор билан гаплашганимдан сўнг, у менга келгуси мавсумга тўлиқ тайёр бўлишим учун жарроҳлик амалиётини ўтказишим кераклигини айтди”, - дейди Сане мамлакат футбол федерацияси матбуот хизматига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бу сафарги Конфедерациялар кубоги 17 июндан 2 июлга қадар Россиянинг 4та шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!