Санжар Файзиев финал остонасида

 

Қозоғистондаги "Фьючерс" турнирида ҳамюртимиз Санжар Файзиев жуфтлик беллашувларида ҳам бош соврин учун даъвогарлик қилмоқда.

Мусобақада қозоғистонлик Тимур Хабибулин билан ҳамкорликда ўйнаётган Санжар Файзиев дастлабки учрашувда Чехия вакиллари Марек Генгел ва Томаш Папикни 6:4, 7:6 ҳисобида мағлуб этганди.

Иккинчи даврада мазкур жуфтлик Маркос Каловелонис ва Денис Матсукевич билан рақобатлашди. Беллашувда Санжар ва Тимур 7:6, 4:6, 10:4 ҳисобида зафар қучди ва финалга чиқиш учун нидерландиялик Нилс Лутсма ҳамда Ботик ван де Зандшулпга қарши кортга чиқади.

SPORTS.uz.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!