Санжар Файзиев ўз издошларини мусобақадан чиқариб юбормоқда

 

Андижондаги "Фьючерс" турнирида биринчи рақамда сараланган Санжар Файзиев иккинчи даврада ўзбекистонлик ёш теннисчи Ботир Сапаевни мусобақадан чиқариб юборди.

Қарийб бир ярим соат давом этган беллашувда тажрибали теннисчимиз рақибидан 6:4, 6:4 ҳисобида устун келди.

Санжар чорак финалда яна бир теннисчимиз Павел Цой билан рақобатлашади. Павел иккинчи даврада россиялик Маркос Каловелонисни 6:4, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Темур Исмоилов россиялик Роман Блохинга қарши ўтган басҳни 6:4, 6:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!