Санжар Файзиев турнирни ғалаба билан бошлади

Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган "Фьючерс" мусобақасида мамлакатимиз шарафини Санжар Файзиев муносиб ҳимоя қилмоқда.

Турнирнинг биринчи даврасида Санжар германиялик Данил Климовни ҳар иккала сетда 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Файзиев мусобақанинг иккинчи даврасида Жанубий Корея вакили Мин-Кю Сонгга қарши куч синашади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!