Санжар Германия кортларини забт этишни бошлади

 

Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси Санжар Файзиев бугун Германияда старт олган ITF таснифидаги турнирдаги юришини бошлади. Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг илк босқичида ҳамюртимиз черногориялик Резарт Чунгу билан куч синашди.

1 соат 35 дақиқа давом этган ўйинда Санжар  6:2, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди ва иккинчи даврага йўл олди.

Бу босқичда Файзиев швейцариялик Мирко Мартинес билан куч синашади. Ушбу ўйин 6 июль куни Тошкент вақти билан 13.00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!