Санжар Рашидов: Бизга ғалаба зарур эди

19 май,2017, 17:32 297

Санжар Рашидов: Бизга ғалаба зарур эди

Олий лиганинг 11-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида “Шўртан”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Сўғдиёна” ягона голи стандарт вазиятдан киритилган бўлиб,унга жамоа сардори Санжар Рашидов муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг жамоа сардори ўйин борасида фикрлари билан клуб матбуот хизмати билан ўртоқлашди.


-Ўйин жуда қийин бўлди.Оғир ўйин бўлишини билар эдик ва ушбу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Анча йиллардан бери биз “Шўртан”ни енголмай келган эдик. Бизга ғалаба жудаям зарур эди. Бекободдаги “Металлург” жамоасига қарши баҳсдаги мағлубиятдан сўнг бизга очко сув ва ҳаводек зарур эди. Бугун биз мухлисларнинг ишончини оқлашимиз керак эди. Худога шукур юзимиз ёруғ бўлди. Бизни қўллаб-қувватлаган барча муҳлисларимизга рахмат- дейди жамоа сардори.