Санжар Рашидов: Жамоага ғалаба келтираётганимдан хурсандман

16 апрель,2017, 16:56 640

Санжар Рашидов: Жамоага ғалаба келтираётганимдан хурсандман

 

Маълумки, олий лиганинг 6-турида “Сўғдиёна”  “Қизилқум”га қарши баҳс олиб борди ва сафарда илк очкосини қўлга киритди 1:1. Ушбу баҳсдан сўнг бир нечта ўйинларда  ғалаба келтираётган жамоа сардори Санжар Рашидов ўйин борасида ўз фикрлари билан бўлишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

- Ўйин қизиқ ва муҳлисларбоб бўлди. Сафардан илк очко билан қайтмоқдамиз. “Қизилқум”га қарши баҳсда анчадан бери сафарда очко ололмаган эдик. Бугун ушбу анъанага чек  қўйганимиздан хурсандмиз. Жамоага ғалаба келтираётганимдан хурсандман. Кейинги тур ўз майдонимизда “Нефтчи”ни қабул қиламиз ва ушбу ўйинга тайёргарликни бошлаймиз. Бугун ташруф буюрган мухлисларимизга раҳмат. Уларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун куч бағишлайди, - дейди Рашидов.