Санжар Рашидов: Ўйиндаги вазиятлардан фойдалана олганимизда...

Хабарингиз бор кеча мамлакатимизнинг бир қатор шаҳарларида Суперлиганинг 17-тур учрашувлари давом эттирилди.

Жумладан, шу куни Наманганда “Навбаҳор” Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилди. Қизиқарли кечган баҳс 2:0 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. Учрашувдан сўнг жиззахликлар сардори Санжар Рашидов ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Қийин ўйин бўлди. Бир нечта вазиятлардан фойдалана олмадик. Агар фойдалана олганимизда ўйинда биз ғолиб бўлар эдик. Рақиблар вазиятлардан унумли фойдаланди ва натижада ғалаба қозонди. Бугун стадионда "Навбаҳор" мухлислари ажойиб мухит яратишди. Бунинг учун уларга алоҳида миннатдорчилик билдираман” - дейди Рашидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!