Санжар Рашидов “Сўғдиёна”нинг май ойидаги энг яхши футболчиси

7 июнь,2017, 19:50 275

Санжар Рашидов “Сўғдиёна”нинг май ойидаги энг яхши футболчиси

 

Сўнгги 4 кун давомида “Сўғдиёна” клубидаги расмий телеграм каналида муҳлислар ўртасида сўровнома ўтказилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сўровномада 40% овоз тўплаб Санжар Рашидов “Сўғдиёна”нинг май ойидаги энг яхши футболчиси бўлди. Жиззахликлар сардори апрель ойида ҳам сўровномада энг кўп овоз тўплаган эди.

Шунингдек, жамоа хужумчиси Ихтиёр Тошпўлатов 14% овоз тўплаб иккинчи ўринни қайд этди. Элёр Орифов эса 13% овоз тўплаб 3 ўринни қайд этди.

“Сўғдиёна” май ойида 6 та ўйин ўтказиб, жамоа сардори икки баҳсда “Машъал” ва “Шўртан” жамоалари дарвозасини ишғол қилди. Айтиб ўтиш керакки, унинг ягона голи евазига “Сўғдиёна” “Шўртан”ни ўз ўйида енгди.