Санжар Турсуновнинг жамоаси ўз дарвозасидан 8 та тўп олиб чиқди

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 8-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Санжар Турсунов фаолият олиб борадиган “Ал-Харитият” жамоаси сафарда “Ал-Духаил”га қарши баҳс олиб борди.

Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда мезбонлар 8:2 ҳисобида ғалабага эришди. Турсунов учрашувни  асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Қатар Юлдузлар лигаси. 8-тур

“Ал-Духаил” – “Ал-Харитият” 8:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!