Санжар Турсуновнинг жамоаси сафарда дуранг ўйнади

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 6-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Санжар Турсунов фаолият олиб борадиган “Ал-Харитият” жамоаси сафарда “Ал-Мархия”га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу қарама-қаршиликда жамоалар гол кирита олишмади ва ўйинда 0:0  ҳисоби қайд этилди.

Турсунов иккинчи бўлим аввалида заҳирадан майдонга туширилди.

Қатар Юлдузлар лигаси. 6-тур

“Ал-Мархия” – “Ал-Харитият” 0:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!