Санжар бош совринга яқинлашмоқда

CHERY AUTO

Андижондаги "Фьючерс" турнирида биринчи рақамда сараланган Санжар Файзиев бош соврин учун яна бир қадам ташлади.

Tecno
 

Чорак финалда яна бир ҳамюртимиз Павел Цой билан рақобатлашган тажрибали теннисчимиз рақибини 6:2, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Санжар ярим финалда беларуслик Дмитрий Жирмонт билан рақобатлашади. Жирмонт чорак финал баҳсида Темур Исмоиловни мағлуб этди.

Иккинчи ярим финал россиялик Виталий Козюков ҳамда ҳиндистонлик Срирам Балажи ўртасида бўлади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!