Санжар ҳинд теннисчиси қаршилигини синдирди

 

Қозоғистонда теннис бўйича эркаклар ўртасидаги "Фьючерс" турнирида ҳамюртимиз Санжар Файзиев дастлабки ғалабасини нишоналди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси биринчи давра учрашувини ҳиндистонлик Вижай Сундар Прашантга қарши ўтказди. қарийб икки соат давом этган беллашувда рақиб ҳарчанд уринмасин мағлубиятдан қутила олмади. Ҳужумкор ўйин кўрсатган Санжар Файзиев 6:4, 7:5 ҳисобида зафар қучди.

Санжар Файзиев ўтган мавсумда Қувайт ва Қозоғистондаги "Фьючерс" турнирларида бош совринни қўлга киритди. Яна бир неча мусобақанинг финал ўйинларида қатнашди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!