Санжар совринни юртимизда олиб қолди

 

 

Халқаро теннис федерацияси томонидан Қарши шаҳрида ўтказилаётган "Фьючерс" турнири ўзбекистонлик ракетка устаси Санжар Файзиев ғалабаси билан якунланди.

Яккаликлар ўртасидаги финал учрашувида турнирнинг энг кучли икки теннисчиси - Санжар Файзиев ва беларуслик Егор Герасимов ўзаро рақобатлашди.

Санжар бир турнирда иккинчи совринни қўлга кирита оладими?

Ҳал қилувчи беллашув шиддатли курашлар остида ўтди. Ҳар икки теннисчи бор маҳоратини ишга солди. Натижа ҳам ўйинга яраша бўлди ва Санжар 7:6, 5:7, 7:6 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа Санзар Файзиев жорий мавсумда яккаликлар ўртасидаги илк совринини қўлга киритди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!