Санжар ва Шониғмат мезбонларни мағлуб этди

22 март,2017, 09:30 428

Санжар ва Шониғмат мезбонларни мағлуб этди

 

 

Баҳрайнда эркаклар ўртасида бошланган "Фьючерс" туркумидаги халқаро турнирнинг жуфтлик беллашувлари давом этмоқда.

Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Санжар Файзиев ва Шониғмат Шофайзиев дастлабки босқичда мезбон теннисчилар - Карим Абдулнаби ва Ҳасан Абдулнабига қарши кортга чиқди.

Тажрибали теннисчиларимизга рақибларини мағлубиятга учратиш учун 56 дақиқа кифоя қилди. Ҳужумкор ўйин кўрсатган ҳамюртларимиз 6:2, 6:3 ҳисобида зафар қучиб, кейинги босқичга йўлланма олди.

SPORTS.uz