Санжарбек АҚШнинг енгилмас боксчисини нокаут қилди

23 август,2017, 10:01 2969

Санжарбек АҚШнинг енгилмас боксчисини нокаут қилди

 

Флойд Мэйвезернинг промоутерлик компаниясида фаолият юритаётган енгилмас боксчисиз Санжарбек Раҳмонов навбатдаги жангини АҚШнинг Лас Вегас шаҳрида ўтказди.

2015 йилдан буён профессионал рингда саккизта жанг ўтказиб, етти ғалаба ва бир дуранг қайд этган ўзбек боксчиси бу гал америкалик Ное Лопез билан рақобатлашади.

Ное бунгача еттита жанг ўтказиб, олтитасида ғалаба қозонган ва бир марта дуранг натижа қайд этган эди. Саккиз раундга мўлжалланган жанг охирига етмади ва рақибини кучли зарба билан соф нокаутга туширган Санжарбек Раҳмонов навбатдаги ғалабасини нишонлади.

Бу Ное Лопез учун фаолиятидаги илк мағлубият бўлди. 

SPORTS.uz