Санкт-Петербургдаги турнирда Исроил ва Санжар ярим финалга йўл олди

10 ноябрь,2017, 11:43 785

Санкт-Петербургдаги турнирда Исроил ва Санжар ярим финалга йўл олди

Айни дамда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Динамо” спорт саройида бокс бўйича Санкт-Петербург губернатори кубоги беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Кеча бўлиб ўтган қарама-қаршиликларда 75 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Исроил Мадримов рақиби Тамерлан Казиевни муддатидан олдин мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олган бўлса, -91 кгда яна бир ҳамюртимиз Санжар Турсунов мезбонлар вакили Артем Федоровдан устун келди ва финал йўлланмаси учун баҳс олиб борадиган бўлди.

Бугун иқтидорли боксчиларимиздан бири Шунқор Абдурасулов (60 кг) ярим финал учун рингга кўтарилади.

Мусобақанинг ярим финал баҳслари эртага бўлиб ўтса, финал баҳслари 12 ноябрь куни ташкил этилади.